Покистон полициясига кўра, мамлакат шимоли-ғарбидаги назорат нуқталаридан бирида амалга оширилган худкушлик ҳужуми 10 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.
Жаҳон Банкининг Марказий Осиёдаги вакилига кўра, Роғун ГЭСи қурилишининг иқтисодий фойдаси ва табиатга қандай зарар етказиши мумкинлиги ўрганиб чиқилади.
Тожикистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 600 минг нафардан ортган. Бу Internet World Stats халқаро ташкилоти докладида келтирилган. Мазкур докладда ёзилишича, бундан ўн йил олдин Тожикистонда интернетдан бор-йўғи 2000 киши фойдаланган.
21 ёшли талаба Восит интернетга яқинда ошно бўлган. Ҳафтада бир курсдошларидан эшитган олди-қочди гаплар, қочирим сурат ва видеолавҳаларни кўриш учун интернетга кириб туради.
Сўнгги пайтларда Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги муносабатлар янада кескинлашган. Мавжуд вазият яқинда Ўзбекистон Бош вазирининг илк бор тожикистонлик ҳамкасбига ўзбек томони хавотирлари битилган мактуб билан чиқишига сабаб бўлган.
Шу ҳафта сўнгида Бибиси-4 радио каналида Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррейнинг "Самарқанддаги қотиллик" номли мемуар асари асосида саҳналаштирилган радио драма ёйинланади.